Стоматологияда ишлатиладиган материаллар

Ассалому алайкум! Мен стоматологман. Хозирги кунда стоматология ривожланиб бораяпти. Олинган тиш унгига имплант қўямиз. Кўпинча олинган тиш ўрнидаги бўш жойни сунъий суяк билан тўлдирилади, имплант қўйиш мақсадида. Сунъий суяк кўп холларда яхши натижа бермайди. Мол, хайвон ва инсон суякларидан тайерланган материллар яхши натижа беради. Шулардан фойдаланилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўнғиз каби айни нажас бўлган ҳайвоннинг суяги ва мукаррам бўлганлиги учун инсоннинг суягидан бошқаси жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:44 | Савол-жавоблар | 151 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar