Компания берадиган пул

Ассалому алайкум! Мен дори компаниясида ишлайман. Компания менга дори билан танишиш ва шу хақида шифокорларга маълумот бериб хар бир беморга ёзган дори учун докторга маълум миқдордаги пул бериш вазифасини юклаган. Аслида дорининг сифати зўр ва бу дорилар айнан касалга зарур, лекин бошқа шундай таркибли дорилар хам бор улар хам докторга пул беришади. Пул бермиман десам ёзмай қўйишади. Саволим, ушбу "пул бериш" рақобат сифатида қараш керакми ёки бу харомми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда жуда кўп мижозлар ҳаққига хиёнат қилишлар бўлар экан. Кераксиз дорини ёзиш, бир ҳил таркибдаги дорининг қимматини ёзиш, ўзиларга жўнатиш ва ҳоказолар. Бу каби ишлар қилинса қиёматда ҳақдорлар ўз ҳақларини талаб қилишлари аниқ. Бу қароқчилик қилиш билан баробар бўлади. Икки томоннинг розиликлари ўтмайди. Аммо тўғри ишлаганга иш ҳақини бериш жоиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 08:49 | Савол-жавоблар | 165 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar