Илм, ихтирочилик йўли - ҳашаматли тўй
Ассалому алайкум! Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, мен илм йўлидаги одамман. Оиламиз бой эмас. Мен касбли одамман, топишим яхши. Уйдагиларга тўйни кичик қилишни айтдим, лекин ўйлаганимдай кичик тўй қилишмаяпти. Энди акам уйланишига ҳаммамиз қарашаяпмиз. Шу пулларга яхшигина Лабаратория қуриб, шароит қилиб, илм-фанда ихтиролар қилишга киришсам бўлар эди, шунча пул, вақт тўйга кетаяпти. Менда 3 та савол туғилди. 1) Келаси тўйларда, ота-онамга "қилаётган тўйларизга 30 кишига мос пул (ёки қандайдир суммада) қарашаман. Пулимни ўзимни илмим, лабараториям йўлида сарфлайман" деб айтишга ҳаққим борми ?, шу масалада йўл йўриқ берсаларингиз, нима деб тушунтирайин ? 2) Мени ҳам тўйимни кичик қилишмоқчи эмас, мен айтаётган тўй (кичик фотиха тўй + 30 кишилик тўй + ночорларга, қўшниларга овқат тарқатиш)ни айтсам ота-онам қаттиқ гапиришди, мен вақтида уларникига борганман, уларга қилиб бераман деб туриб олди, бу вазиятда нима қилишим керак ? 3) Ота-онам мени илмим учун кўп меҳнат қилишди, лекин касбли бўлиб яхши топиб бошлаганимдан кейин, олдингидан илмга ҳаракат қил дейишмайди, буни кўриб ичим эзилади. Эҳҳ деб, улардан ҳафа бўлиб кетаман, менга насиҳат қилингизлар, улардан ҳафа бўлмайин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизга мулойимлик билан тушинтиришга ҳаракат қилинг. Энг керакли нарсаларга пул сарфлашни тарғиб қилиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ валийма қилишни йўлга қўйиш керак. Қийинчилик билан топилинган маблағни йигит ва қизлар келажакдаги тараққиётларининг пойдевори қилиб олишсин. Инсонга Аллоҳ тарафидан баъзи бир вақтларда улкан неъмат ва унинг тараққиётининг йўли берилади. Инсон эса ўз тараққиёти ўрнига исроф қилиб хорлик йўлини танлайди. Тўйдаги исрофгарчиликлар ҳам ўша хорлик йўлини танлашдир. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 02:44 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар