Банкдаги пулларни қайтиб олиш
Ассалому алайкум! Инсон банкдан фоизга қo‘йган пулини муддатидан олдин қайтариб олмоқчи. Агар банк пулни қайтариб беришдан олдин мижоз шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун, o‘ша пайтгача қанча пул берилган бo‘лса, фоизларини ҳисоблаб мижознинг асл ҳисобидан (яьни 1-кунда банкка қo‘ймоқчи бo‘лган пулидан) айириб, камайтириб беришини айтади. Ва мижоз бунга ҳам рози. Саволим: Бунда o‘ша пайтгача фоиз ҳисобидан олган озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсалар ҳукми нима бo‘лади? Уларни ҳам фақирларга тарқатиш керакми? Ӯзи бир амаллаб, қийинчилик билан уйдагилар пулни банкдан қайтариб олишга кo‘ндилар. Агар қолган нарсаларни ҳам тарқатиб юбориш керак десам яна эски гап-сo‘злар, хафагарчилик қo‘зғалмасин дейман. Шундоқ ҳам уйимиздан барака кo‘тарилган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунчаликка эришибсиз, бундан кейин чиройли муомала ва гўзал ахлоқ билан уларга муомала қилинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 02:55 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат