Саудиядаги ал-Ула

Ассалому алайкум! Ҳозирда мен Ар Риёд шахрида ишлаяпман ва мен ишлаш учун Ал Ула шахрига бормоқчиман, лекин у жойга бориб ишлаш мумкинми?  У ерга Аллоҳнинг балоси келган дейишди ва шқу тўғрисида маълумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган шаҳар Ҳижр ерларига кирса бормаганингиз яхши чунки ҳадисларда Ибн Умар розияллоху анхумодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижрдан ўтаётиб: «Узларига зулм қилганларнинг ерига кирманглар, тағин уларнинг бошига тушган мусибат сизларга ҳам тушмасин. Йиғлаган ҳолда кирсангиз, майли», дедилар. Сўнг бошларини ўраб олдилар ва тез юриб, водийдан ўтиб кетдилар». Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:06 | Савол-жавоблар | 178 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar