Бошқа республикаларда сўйилган мол гўшти
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, фаолиятингизни Аллоҳ бардавом этсин. Сизларга бир таниш акахоннинг саволларини бермоқчиман. Хозирги кунда ўша акам ногирон нафақахўрлар, пенсия камлиги учун бозордан рўзғор қилганларида арзон махсулотларни олишга харакат қиладилар. Шу кунларда бозор мол гўшти қимматлашиб кетганлиги сабабли давлат рахбарлари томонидан бошқа Республикалардан жумладан Россия ва Белоруссиядан мол гўшти олиб келиб, арзон нархларда сотилмоқда. Шу гўштдан бир икки сафар сотиб олиб ишлатибдилар. Кейин юқоридаги давлатлар «Бисмиллаҳ»ни айтмасдан сўйилиши мумкинлиги эсларига тушиб қолибди. Шу гўштдан истеъмол қилсалар бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жонлиқларни сўйишда “Бисмиллаҳ”ни айтилгани аниқ бўлсагина дуруст бўлади. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром