Кредит картадан қилинган тўлов

Ассалому алайкум! Америкада средит карталари жуда машҳур. Биз ишлайдиган бир компанияда ҳам мижозлар тўловни кредит карталари орқали амалга оширишади. Биз кредит карталаридаги пулга фоиз қўшиб бериш шарти борми йўқми билмаймиз. Чунки уларда ҳолатлар турли. Баъзиларида пулнни.айтилган муддатгача тўласа фоиз олмас экан. Бизни мижозлар муддатгача тўлашадими пулни йўқми у бизга қоронғу. Бзи эса ойликни мижозлар тўлаган пулдан оламиз. Бу ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизлар имкон бўлса кредит карта эмас дебит карта билан ишланглар. Агар буни имкони бўлмаса мижозларингизни тўлай олмаганини сизга зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:17 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar