Қабр устидаги арча дарахтини безаш!

Ассалому алайкум! Аслида бу саволни сизларга беришдан жуда ҳам ҳижолатдаман лекин афсус бермасам бўлмайди. Қариндошларимиз ичидаги аёлларга бу борада имкон қадар билганимизча тушунча берсак ҳам бу ишдан қайтишмаяпти, шунинг учун сиз устозлардан бу борада кенгроқ маълумот беришингизни ва бу ишлар қанчалик нотоғри эканлиги балки зарарли эканлигини ҳам далиллари билан тушунтириб беришингизга муҳтожмиз. Бизни қариндошлар орасидаги бази аёллар янги йил келишидан чамаси 10 кун олдин, қабристонга бориб ўтиб кеткан дўда ва бувиларимизни қабрларини олдидаги арчаларни зарлар ва шунга ўхшаш нарсалар билан ясатиб келишади. Ўтиб кеткан инсонлар учун энг катта манфаат берадигон амалар ҳақида маълумотларни ҳам қошимча қилиб беринглар шояд бу йўлдан қайтиб тўғри йўлни танласар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ботил иш. Дарҳол тийилсинлар. Марҳумлар учун энг манфаатлиси бу уларнинг фарзандларинг солиҳ-ибодатли бўлиб ўз-ота оналари ҳаққига дуои хайр қилишларидир. Садақа қилиб савобини бағишлаш ҳам манфаатлидир. Ҳар қандай солиҳ амални қилиб савобини маййитларга бағишласа етади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:01 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar