Масжидул Ҳаром ва Набавийда ўқилган қазо намозлар
Ассалому алайкум! Устозлар, маълумки Масжид ул-Ҳаромда ўқилган бир ракат намоз 10000 (юз минг) ракатга тенг, Пайғамбар (с.а.в) масжидида эса 1000 (минг) ракатга тенг. Саволим шуки, агар бир инсонни 30-40 йиллик қазо намози бўлса, (300000 (уч юз минг) ракат) у инсон Ҳажга ёки Умрага борганда шу икки масжидда қазо намозларини айтайлик Масжид ул-Ҳаромда 4 ракат қазо намоз билан шу қазо намозларини барчасини ўқиган ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У ерда икки ракъат минг вақт намозига тенг дейилмаган. Аксинча минг ракъатнинг савобига тенг дейилган. Гўёки рамазон ойида ўқилган икки ракъат намоз рамазондан бошқа ойда ўқилганнинг фалон миқдорда савобига баробардир дейилганидек. Қаерда бўлса бир вақт ўқиса, бир вақтни, ўн вақт ўқиса ўн вақт адо бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:37 | Савол-жавоблар | 178 | Намоз