Шариатда Алимент

Ассалому алайкум! Бир эркак ажрашган аёлидаги ўғил фарзанди учун иш ҳақидан давлат белгилаган миқдорда алимент бериб бормоқда. Ойлик маоши катта бўлганлиги сабаб алимент миқдори хам каттароқ. Ўша ўғли уйланиш ёшига етканда мулкидаги бир уйни совға қилишни хам ният қилиб қўйган. Хозирда эркакнинг янги турмушидан 2 та фарзанди бор. Қонунчилик юзасидан ариза берилса янги турмушдаги 2 фарзанди ва Онаси учун ҳам алимент ажратилиши мумкин экан. Агар шундай қилинса эркакнинг топган даромадидан 4 кишига улуш ажратилиши керак бўлади ва табиийки биринчи ўғил фарзанди олаёткан алимент миқдори озаяди. Эркак нима қилишини билмай мендан сўраб беришимни илтимос қилди. Бу борада нотўғри қарор қилиб катта гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқмодқа. Маслахат берсангизлар, қандай йўл тутиш керак бу борада?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзанднинг нафақаси отанинг зиммасидаги вожибдир. Нафақага озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим ҳамда фарзанд учун зарурий бўлган барча ҳаражатлар киради. Унинг миқдори шу эҳтиёжларга яраша бўлиши лозим. Отанинг ҳолатига қараб оз ё кўпроқ бўлиши мумкин. Шундай экан, сизнинг ойлигингиздан ажратилаётган пул фарзанднинг эҳтиёжларини қоплаб бера олиш-олмаслигига қараб иш тутинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:12 | Савол-жавоблар | 176 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar