Тафсирнинг ўзгариши
Ассалому алайкум! Хозирги кунда куп учрайдиган холат болиб колган нарса бу Телеграм, Инстаграм ва бошка иловаларда Куроннинг хар хил оятларидан маносининг таржимаси "Цитата" килиб куйиб олишяпти. Бугун шунга охшаш расим курдим, унда " Мы создали человека терпящим трудности" (Кийинчиликга чидамлик килиб яратдик) деп Балад сурасининг 4 ояти деп ёзилган. Тафсири Хилолни очиб укисам " инсонни машаккатда яратдик" яни умри машаккатдан иборат деп ёзилган. 1)Бундай расимларни куйиб олишнинг хукми кандак? 2) Тафсирдаги катта фарки учун жавобгарлик шу расимни куйган одамга хам тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қуръон ва ҳадисларнинг мақомига яраша ҳолатда бўлса, зарари йўқ. Лекин бу каби оятларни ўзи аниқ маъносини билмай қўйишдан эҳтиёт бўлиш керак. Сиз «қийинчиликка чидамли» деб таржима қилганингиз аслида рус тилидаги маъно таржимасида ҳам «Қийинчилик чекадиган» маъносида келган. Шунинг учун тафсирда катта фарқ йўқ. 2). Албатта жавобгарлик тушади. Шунинг учун маъносини аниқ билмаган оятларни қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:23 | Савол-жавоблар | 130 | Турли саволлар