79-ҳадис шарҳи

Ассалому алайкум! 79. Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллАллоҳу алайхи васаллам Рамазондан бошка ойнинг рo‘засини хеч тӱлиқ тутмаганлар. Қачон тутсалар, ҳатто гапирувчи, оғизларини очмасалар керак, дер эди. Огизлари очик бўларди, ҳатто гапирувчи, рo‘за тутмаса- лар керак, дер эди. Бухорий ва Муслим ривоят килишган. Устозлар илтимос ушбу ҳадисни шарҳлаб бера оласизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойидан бошқа ойларда тўлиқ бир ой рўза тутмаганликлари айтилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаса керак, деб ўйлаб қолишади. Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:23 | Савол-жавоблар | 187 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar