Гунохга ва тавба

Ассалому алайкум! Мен сигарет заводда ишлайман нафс балоси деб шу ишга қўл уриб қўйдим. Ўша сигарета олиб яширин йўл билан сотдим, лекин пулини олганим йўқ бунинг хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало тамаки ишлаб чиқарадиган заводда ишлашингиз жоиз эмас. Бошқа ҳалол иш топиб ишланг. Тавба учун аввало бу ишни тўхтатишингиз керак. Кейин тавба қилиб, қилган ишингизга қаттиқ надомат қилиб, истиғфор айтинг. Қайтиб бу ишни қилмасликка азму қарор қилинг. Шунда Аллоҳ хоҳласа гуноҳингизни кечиради. Мулкни эгасидан розилик олинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:44 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar