Ароқ қўйилган дастурхонда

Ассалому алайкум! Ароқ ичувчи одам билан бир дастурхонда ҳалол луқма еган одамнинг ҳам қилган ибодатлари 40 кун қабул бўлмайдими? Жумада Имомимиз шундай деб айтдилар, ким ароқ ичаётган одам бн бир дастурхонда ҳалол нарса еса ароқ ичувчини ҳам у билан бирга ўтириб ҳалол луқма еган одамни ҳам қилган ибодати 40 кун қабул бўлмайди деб айтдилар. Шариатимизда бу вазиятнинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тушунмаган бўлсангиз керак. Домла айтган айни ўша гапларни билмаймиз. Лекин мусулмон одам Аллоҳнинг лаънати ёғиладиган ундай жойларга бормайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:44 | Савол-жавоблар | 171 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar