Устозимнинг гаплари

Ассалому алайкум! Устозлар, мен яқинда бир домлага шогирд тушдим. Домладан Қуръон тажвидини ўргандим алҳамдулиллаҳ. Устозим жудда ҳам илмли ақоид, хадисларни тажвидни яхши билади, лекин кўп холарда ўзлари уларга амал қилмайди. Бир кун хоналарига кирсам ёнларида бир киши бор, домламни олдида бир эркак ва аёлни расми, расмни устида исириқ. Менимча иссиқ совуқ қилаётганди. Менга хам шунга ўхшаган амални қилишимни таклиф қилди. Мен Аллоҳдан қўрқаман бу гуноҳку десам у киши яхшилик учун бўлса яъни бир оилани сақлашликку дедилар. Бир воқия эмас кўп ҳоларда ўзлари айтган нарсага амал қилмайдилар. Шу шу бу кишидан кўнглим қолди. У кишини ёнларига бормай қўйдим. Бу ишим билан устознинг хақини адо қилолмадимми деб қўрқаман. Нима қилай устозар маслаҳат беринглар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Айбсиз дўст қидирсанг дўстсиз қоласан, илмига амал қиладиган устоз қидирсанги илмсиз қоласан. Шариатга хилоф бўладиган ишларда у кишидан узоқлашинг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 21:32 | Савол-жавоблар | 160 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar