Тахорат ва бошқа
Ассалому алайкум! 1. Ўқитувчиман. Хозир қишда кунлар қисга бўлганлиги учун, намоз ўқишга ишдан уйга боришга улгурмайман. Пиёда бораман 15-20 минутлик йўл. Мактабда тахорат олишга хам имкон йўқ. Сув топилар аммо хамма жойда одам, (ўқувчилар) номахрамлар кўриб қолади. Тахоратим бузулмаслиги учин умуман хечқандай суюқлик ичмаябман. Зўрға ўзимни мажбурлап тонгдан то асргача чидап юраман. Шундай пайтларда таяммум қилиб намоз ўқисам бўладими ёки шу кетишда давом этдираверайми? 2. Мен ишда намоз ўқийдиган хона биология кабинети. Уйерда хархил макетлар, склет, тирик нарсаларни расмлари бор. Хаммасини тўсиб ололмайман. Кабинет меники эмас, ва бошқа кабинет эгалари рухсат хам бермайди. Шунинг учин шундоқ ўқиб олябман. Шундай ўқишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сизда таяммумга рухсат йўқ экан. Таҳорат янгилаш учун яхшироқ шароит қидириб кўринг.2). Имкон борича қибла тарафда расм бўлмаслигига ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:44 | Савол-жавоблар | 175 | Намоз