Онамга қаттиқ гапирдимми?

Ассалому алайкум! Аллоҳ рози булсин килятган ишларинглардан! Саволим шундайки : Алхамдулилях ибодатдамиз оилавий. Аллоҳга шукур, домлалар гузал маърузалар билан бизларни фойдамизга эслатмалар килиб, шариат буйича саволларга жавоблар бериб келишади. Куплар маърузаларда эшитганман рибо хакида. Онажонимга хам айтганман, бир икки маърузахам куйибхам берганман. Лекин шунга карамай Онам куни кеча Банкдан кредит олиб куйибдилар. Сабаби олдин биз уй сотган эдик бошка уй олганмиз хуллас бу холат бир йил ичида болганига олди сотди булгандан кейин солиг га маълумот борадию даромад солиги чиказиб куйган эди 5.000.000 сум очигини айтганда уйда узим бошман оилада, дадамиз борлар, биз иккинчи оиламиз, бизга унча адолат килмайдилар, Аллоҳ узи кечирсин. Шароитимиз огир, бу пулни толай олмадик. Пеня тугиб 6.000.000 сумдан ошиб кетди. Мажбурий ижро онамни ишхоналарига келиб безовта килавериб хар хил гаплар билан босим килибди. Бу холатни ман кредит нимага олдингиз деганимда айтиб бердилар. Каттигрок гапирвордим шекелли, Аллоҳ кечирсин. Чунки куркаман эшитгандим. Рибога аралашган кищи мисли Аллоҳга килич кутаргандек деб. Шунга каттиг гапирдим. Ок булиб колмадими? Килган ишим нотўғрими? Аллоҳ кечирмайдиган ишлардан бири эмасми бизни холатимиз? Имкон топилиб колса карз олиб болсахам кредитни тезда ёпайликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муддатидан ўтказиб юбормай ёпинг. Онангизга яхши гап айтинг. Қўполлик қилманг. Рози бўлсалар, кифоя. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:55 | Савол-жавоблар | 173 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar