Онлайн консултациядаги ёлғон

Ассалому алайкум! Ман бетоб бўлиб "Гинеколог бўйича саволариз бўлса групага ўз яқинларизни қўшиб личкага қўшдим деб ёзин маслаҳат берамиз маслаҳатлар бепул мақсад қулимиздан кеганча яхшилик қилиш" деганни личкасига ёздим. Удар манга дори ёздилар. Ман улани манга қўйган ташхизларига кўнглим тўлмади ва бошқа доктора даволандим. Ула мандан ёзган доримни олдизми деди. Ман бошқа жойда даволандим дедим. Жахли чиқиб сансираб ёзган 2-3 таси сўзига 50.000 ўтказишимни талаб қилди. Олдин бепул деб ёзудила. Нима учун олдин огох қилмадиз десам қиганман ўчириб ташагансиз деб тухмат хам қилди, санлаб хакоратлар ҳам қилди. Розимасман қарзсан деб ёзворибди. Ман қарзманми ....
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар дорисини сотиш мақсадида бепул деб аъзо қилиб олиб, дори олмасангиз қўполлик қилса ёки норози бўлса, буни сизга ҳеч қандай зарари йўқ. Сиз қарздор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:55 | Савол-жавоблар | 144 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar