Нечта аёлга уйланиш мумкун

Ассалому алайкум! Биз билган илмга кўра ислом динида эркак киши 4 та гача аёлга уйланишлиги мумкун. Лекин мен бир аҳли илмни танийман, у аҳли илмни 5 та аёли бор экан ва улар билан бирга яшар экан. У зотни ёнида юрган кишиларнинг айтишига кўра аҳли илм, қори яъни уламо зотларга 5 та аёлга уйланиш фарз эмиш. Мен ўзим билган фиқҳ китоблардан қидириб кўрдим лекин бу нарса ҳақида бирон маълумот тополмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай гап йўқ. Агар сизнинг гапингиз рост бўлса, у аҳли илм эмас экан. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:55 | Савол-жавоблар | 182 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar