Хўрозни ушлатиб дам солиш

Ассалому алайкум! Ёшим 20да турмушга чиққанимга хали 1 йил бўлмади, лекин халиям хомиладор эмасман. Шу сабабдан қайнонам мани ўқийдаган аёл олдига обордила, хўрозни ушлаб ўтирдим у аёл елкаларимга уриб дам солди. Бу яхшимас гунох бўлади, хаммаси Аллоҳдан, фақат яхши ният қилиб сабр қилиш керак деганимга қарамасдан мани мажбурлаб оборишти. Бу ишимдан астойдил тавба қилдим. Шундай "ўқийдиган" инсонлар фолбинлар деб аталади деб ўқидим? Фолбинга борган аёл эри билан қайта никох ўқитиши керак экан деб, олдинги саволларда ўқидим. Шу масалада ёрдам берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хўроз, эчки, қўй каби ҳайвонлардан фарзанд ёки ҳожатини сўрайдиганлар фолбинлар бўлади. Уларни фаросати шу ергача етиб келганки, нафақат фарзандни балки ҳамма нарсани қодири мутлоқ бўлган Зот Аллоҳ таолодан эмас ҳайвонлардан сўрашади. Ҳадисларда фолбинни гапини тасдиқлаган кофир бўлади дейилган. Сиз аввало тасдиқламагансиз, қолаверса сизи мажбурлаб олиб боришибди. Тавба қилинг ва бундан кейин бормасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 05:06 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar