Аёллар боби

Ассалому алайкум! Аёлларда эркакларда нисбатан мазий келиши кўпроқ бўлади. Шу туфайли доимий тарзда таҳоратли юришни имкони йўқ. Шу ҳолатда аёл киши соҳиби узур ҳисобланадими ёки ҳар намоз ва Қуръон ўқиш учун таҳорат олиши шартми? Баъзи ўша суюқлик ҳар ярим соатда келади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу узр ҳисобланмайди. Агар сиздаги бу ҳолат фарз намозининг тўлиқ вақтини эгалласа, яъни фарз намозининг тўлиқ вақтида бетаҳоратликдан холи ҳолда таҳорат қилиб, фарзни ўқийдиган вақт топа олмасангиз, шаръий соҳиби узр саналасиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 05:06 | Савол-жавоблар | 188 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar