Итнинг қулоғини кесиш

Ассалому алайкум! Итнинг қулоғини ва думини кеса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Итнинг қулоғи ва думини чиройли кўриниши ёки ҳайбатли кўриниши учун кесишлик жоиз эмас. Чунки бунда Аллоҳ яратган нарсани ўзгартириш ва ҳайвонга азият етказишлик бор. Ҳайвонларга азият бериш динимиздан қайтарилган амаллардандир.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бир аёл бир мушукни қамаб қуйиб, очлиқдан ўлдириб қўйгани учун жаҳаннамда азобланди. Оллоҳ таоло ҳақи, у уни қамаб қуйиб, на овқат ва на сув берди, ташқарига чиқиб, бирор жонзотни тутиб ейишига ҳам имкон бермади».
Саҳиҳул Бухорий. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 05:16 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar