Васият ҳақида
Ассалому алайкум! Ла васията ливаарисин (ворисга васият қилиш йўқ) нима дегани? Васият деганда нима тушунилади? айрим кишилардан Исломда васият маййит ўлими пайтида айтган созлари болади, сог саломатлигида қилган иши васият эмас, балки тасарруф болади, деб эшитган эдим, Шу гап тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маййитнинг (меросхўрлардан бошқаларга) васиятлари, қолдирган мероснинг учдан бири доирасида ҳеч кимнинг рухсатига қарамай бажарилади. Ана шу васиятларни маййитни кафанлашга етарли маблағни ажратиб ва унинг зиммасидаги қарзларни адо қилингач амалга оширилади. Аммо васиятнинг миқдори мероснинг учдан биридан кўп бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъд ибн Абу Ваққосга: «...الثُّلُثُ وَالثُّلُثُ كَثِيرٌ، إِنَّكَ إِنْ تَذَرَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَذَرَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ» «...Учдан бири? Учдан бири ҳам кўп. Сен меросхўрларингни бой ҳолларида ташлаб кетишинг уларни одамларга юк бўлиб, тиланиб юрадиган қилиб ташлаб кетишингдан яхшироқдир», деган сўзларига кўра, учдан биридан ошган миқдорида меросхўрларнинг розилигини олгандан кейингина бажарилади. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللهَ تَصَدَّقَ عَلَيْكُمْ عِنْدَ وَفَاتِكُمْ بِثُلُثِ أَمْوَالِكُمْ زِيَادَةً لَكُمْ فِي أَعْمَالِكُمْ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларга вафотингиз олдидан амалларингизга зиёда қилиб молларингиздан учдан бирини садақа қилди», дедилар».
«Ислом шариатида мерос» шайх Муҳаммад Алий Собуний.
Сиз эшитган гап тўғри агар соғлом вақтида фалон мулким фалончига, фалон жойим ўғлимга ёки қизимга деса бу тасарруф, аммо шу гапни шу вақтда яъни соғлом ҳолида (ўлганимдан кейин) деган сўзни қўшиб айтса у васият бўлади, ёки сиз айтгандай ўлимдан аввал айтса у ғам васият бўлади. Энди юқорида иқтибос келтирган гапимиз саволингизга жавоб бўлиб, унинг ҳикмати шуки меросхор васиятсиз ҳам маййитнинг молидан улуш олади шунинг учун унга васият қилиш ўтмайди дейилган. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 06:00 | Савол-жавоблар | 173 | Бошқа ибодатлар