Қайнонам намоз ўқишимни хохламайди
Ассалому алайкум! Менинг қайнонам намоз ўқишимни тақиқлаб қўйди. Агар намоз ўқимоқчи бўлсанг онангни уйида ўқи деб уришиб берди. Боланга қара кейинчалик ўқийверасанг деб турмуш ўртоғим хам рухсат бермаяпти. Шунга нима қилишни билмай қолдим. Динимизда бундай вазиятда қандай йўл тутилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарс икки қўлдан чиқади. Қайнонангизни шу гапни айтадиган даражага келишига сабаблар бўлиши керак. Шуларни бартараф қилинг жанжал ҳам чиқмайди. Унгача гапига эътибор бермасдан уй ишларини ҳам вақтида қилиб намозларни ҳам ўз вақтида ўқинг. Намозга узр йўқ, қаттиқ қотиб туриб олмасдан озгина ҳиммат қилсангиз ишлар ҳам намоз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 06:44 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар