Ҳаром гўшт
Ассалому алайкум! Мен Россияда талабаман. Аллоҳга шукр, намозни ўқиб ҳаромдан сақланяпман. Лекин шу мени оғайниларим ундай қилишмаяпти. Бири сала(чўчқа гўшти) йеса, бошқаси Аллоҳни исми ила сўйилмаган гўшт ейди. Уларга Аллоҳни исми ила сўйилмаган мол, қўй ҳамда товуқ гўшти ҳаром бўлади деб тушинтирмоқдаман, аммо қулоқ солишмади. Аллоҳ буларни бетақво эканлиги учун бало йуборса, бало барчамизга келишини биламан шунга қайтаришда давом этяпман. Саволим шуки Аллоҳни исми ила сўйилмаган мол, қўй ҳамда товуқ гўшти ҳаром бўлиш ҳақида тушунчам тўғрими, ва бундан балиқ гўшти мустасно деб эшитдим бу ростми? Ва менга йўл кўрсатинг, хонадошларимни тақвога чақирмоқчиман нмадан бошлаганим мақул?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чўчқанинг барча нарсаси ҳаромлиги ҳаммага муълум. Мусулмон киши динида ҳаром бўлган нарсаларни емайди, уларни пиширмайди. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 07:17 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳалол ва ҳаром