Қайнонамнинг савдосида ёлғон аралашади

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 3 ой бўлди. Биз эрим билан талабамиз ва асосий тушум қайнонамнинг бозордаги савдоларидан. Қайнонам савдоларида ёлғон ишлатиб туришларини билиб қолдим. У кишига насихат қилишга ботинолмайман, эрим хам баьзида шунака қилсалар керак билсалар хам индамаяптилар. Лекин еб ичишимиз харом бўлиб қолмаяптимикан деган қўрқув бор. Шариат бўйича қандай йўл тутишим тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз талаба бўлса ҳам ишлаб пул топишга ҳаракат қилсин. Еб-ичишларингизни ўзингиз қилишга урининглар. Қайнонангизга ёши каттароқ бирор қариндошлар насиҳат қилиб қўйсин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 07:50 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar