Пиёз ҳаромми
Ассалому алайкум! Бир домла ўз маърузасида масжидга пиёз еб келманг, токи пиёз ейиш ҳаром фақатгина пишириб ейиш жоиз деди. Шу тўғрими? Аммо тиббиётда пиёзни хомлигича еса соғликка фойдаси бор дейишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пиёз ҳалол. Хомини ҳам пишганини ҳам ейиш ҳалол. Фақат оғиздан келадиган нохуш ҳид туфайли масжидга бориш жоиз эмас. Агар масалани нотўғри тушиниб олиб домла томонидан айтаётган бўлсангиз сиз туҳмат қилган бўласиз. Домлага айтиб қўйинг, Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасида марҳамат қилади: قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللّهِ الَّتِيَ أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالْطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِي لِلَّذِينَ آمَنُواْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ 32. Сен: «Аллоҳ Ўз бандалари учун чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» – деб айт. Сен: «Улар дунё ҳаётида иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир», – деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 01:15 | Савол-жавоблар | 217 | Ҳалол ва ҳаром