Намоз қазоси

Ассалому алайкум! Инсон билиб туриб хуфтон вақти кирганидан кейин ўқиб оларман деб бироз ўтиб ухлаб қолди. Намози қаза бўлиб бомдодга уйғонди. Намозни қазо қилиш улкан гуноҳ биласи лекин қазо бўлди. Энди савол ўша инсон тавба қилиб намозини қазосини ўқиб олса кифоями ёки яна амаллар боми буни гуноҳини ювадиган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозни бепарволик туфайли қазо қилиб қўйса, бунинг гуноҳи кечирилиши учун ўша намозни дарҳол ўқиб олиши ва тавба қилиши лозим. Бу учун бирор каффорот белгиланмаган. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:01 | Савол-жавоблар | 181 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar