Хомиладор аёлга рўза тутиш жоизми?

Ассалому алайкум! 3 ойчалар олдин турмушга чиққанман. Алҳамдулиллаҳ 2 ойлик ҳомиладорман ва медитсина талабаси ҳамман. Қайнонам ва турмуш ўртоғим бошидан намоз ўқигани қўймадилар лекин тушунтирдим намозларда бардавонман. Энди эса қайнонам ва турмуш ўртоғим рўза тутишимга ҳам қаттиқ қаршилар. Лекин "бахтиёр оила" китобида ҳомиладор аёлга рўзанинг ярими фарз қилинганлигини ўқиганман. Илтимос рўзанинг ярими қай тартибда тутиш жоиз эканлигини тушунтирсангиз. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар рамазон ойида рўза тутсангиз ўзингиз ва ҳомилангизга зарар етишидан қўрқсангиз ҳомиладорликдан кейин имкон бўлиши билан қазосини тутиб берасиз. Агар рўза ҳомилага зарар бермайдиган бўлса ўз вақтида тутинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:22 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar