Имон заифлашиш ҳақида
Ассалому алайкум! Мен доим намоз ўқиб юрар эдим. Базида қазо қилиб қўярдим. Секин секин иймоним заифлашдими қалбим қорайдим билмиман қазо намозларим сони кўпайишни бошлади. Охир оқибат намоз ўқимай қўйдим. Буни жуда катта гуноҳ эканини биламан бенамозга жаннат йўқ эканини ҳам биламан, лекин ҳичам намозни бошлай олмайман, бошласам ҳам бамдод ўқийман пешин қолиб кетади. Шунга ўхшаш ола намоз ўқиб яна тўхтаб қоляпман. Қалбимга ором қайтиши учун иймони қувватланиши учун нима маслахат берасизлар? Ўзим бозорда тижорат қиламан, кўз зиноси туфайли қалбим қорайдимикин? Ёрдам беринглар устозлар йўл кўрсатинглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Инсонни еган овқатига қараб баданида ўзгариш бўлади. Нотўғри нарсани истеъмол қилса ичкетар бўлиб ҳамма вақт ҳожатхонага тортадиган бўлиб қолади. Худди шунингдек кўз, қулоқ, бурундан қалбга Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар кирса қалб ҳам ҳаром нарсага тортадиган бўлиб қолади. Ичингиз ўтадиган бўлиб қолишдан сақланиш учун ҳамма нарсани еявермаганингиздек, қалбни сақлаш учун ҳам сақланиш керак.
Ҳар бир нарсани уч хил борлиги бўлади. Айни ўзининг борлиғи, ўша нарсани зеҳндаги тушунчаси ва талаффуз қилинадиган номи. Мисол учун шакар, уни асли ўзи бор, инсонлар у ҳақида зеҳнларида тушунчаси ҳам бор ва шакар деган номи ҳам бор. Худди шунингдек иймонни ҳам уч ҳил борлиги бор.
Биринчиси иймоннинг айни ўзини борлиги.
Унинг турадиган жойи қалбдир. Унинг асли Аллоҳ таоло тарафидиган бериладиган бир нурдир. У Аллоҳ таоло билан банданинг орасидаги парда(зулмат)ларни кўтариш учун қалбга солинади. Унинг мисолини қуйидаги оятларда кўришимиз мумкин. اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ 35. Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир.(Нур сураси).
Ҳамда اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ 257. Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. (Бақара сураси).
Бу қалбга солинадиган нур барчамиз биладиган чироқлар каби кучли ҳам кучсиз ҳам бўлади. Пардалар кўтарилган сари у нур кучайиб ва зиёдалашиб бораверади. Охир оқибат авжи камолига ҳам етади ва бу нур қалбдан ёйилиб-ёйилиб инсоннинг бутун қуввати ва аъзоларини қамраб олади. Шу вақтда инсоннинг қалби очилади ва у ҳар бир нарсанинг ҳақиқатини тушуна бошлайди ва ғайб оламидаги ғайбга тегишли нарсалардан воқиф бўлади. Ҳар бир нарсани парда бўлмагани учун ўз ўрнида кўради. Пайғамбар алайҳимуссаломларнинг баён қилган барча нарсаларини қалбдан ишонч ҳосил қилади. Шу нурни қуввати ва зиёдалигига қараб барча шаръий буйруқ ва қайтариқларга итоат қилишга унинг қалбида чорловчи ва ундовчи куч пайдо бўлади ва бу нур шариатдаги гўзал хулқлардаги, солиҳ амаллардаги ва мақтовга лойиқ қобилятлардаги нурлар билан қўшилиб, инсоннинг шаҳвоний хирси, ёмон амаллардан ҳосил бўладиган зулматларни кетказувчи нур бўлади. Инсон нурни зиёда қилишда давом этаверса илоҳий нур ва тугаб битмас файз баракот ёғиладиган жойга айланади. Буни Аллоҳ таоло “Нур устига нур” ояти ва қуйидаги оятда баён қилган. نُورُهُمْ يَسْعَى بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ 8.... Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: «Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни мағфират қил, албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан», – дерлар. (Таҳрим сураси). Зеҳнда борлиги Унинг икки даражаси бор. Ижмолий ва тафсилий. Аллоҳ таолони борлиги ва ғайбга тегишли ишларнинг борлигини ижмолли тарзда мулоҳаза қилиш. Бу “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росуулуллоҳ” калимасини зеҳнда тасаввур қилиб қалби билан тасдиқ қилганда ҳосил бўлади. Буни иймони мужмал дейилади.
Ғайбий иш ва ҳақиқатларни алоҳида-алоҳида далиллари билан бирга мулоҳаза қилиб тасдиқ қилишни батафсл тасдиқ қилиш ва иймони муфассал ҳам дейилади.
Учинчи борлиқ. Унинг иймон деган номини борлиги. Бу калимаи шаҳодатни тилда айтиб иқрор қилиш билан бўлади. Маълумки бир нарсани тилда талаффуз қилиб унинг айни ўзи воқеъликдаги тасдиғи бўлмаса бефойдадир. Шундай бўлса ҳам дунёвий ишларда уни эътиборга олинади. Бу дунё сабаблар олами бўлиб, кимнинг қалбини ҳолати қандай эканлигини билиб бўлмайди. Кимнинг қалбида иймоннинг асл нури бор ёки йўқ эканлигини ҳам билиб бўлмайди. Тилида иқрор қилиб турса, калимани айтиб турса унга мўмин деган ҳукмни берилаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир неча ҳадисларида “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росуулуллоҳ” калимасини айтган кишини мўмин деб ҳисоблайверганлар. Ҳисобини Аллоҳ таолога ҳавола қилганлар ва вафот топса унга жаноза ўқийверганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ берган ўша нурни нималар зиёда қилишини ва нималар уни йўқ қилишини айтиб ўтганлар. Масалан “Ҳаё иймондандир” деганлар. Яъни инсон ҳаё қилишда бардавом бўлса ўша нур қалбда собит бўлиб, нури порлаб туради. Барча солиҳ амаллар нур, фарз амаллари чексиз нур, гўзал хулқлар ҳам нур, суннатларнинг барчаси нур. Ким шу ишларни қанчалар кўпайтирса иймонининг нури ҳам кучайиб зиёдалашади. Аллоҳ таоло билан ўртасидаги зулматлар чекинади. Масалан инсон сув ичса чанқоғи қониб танаси роҳатланишини ҳис қилганидек, солиҳ амалларни қилса Аллоҳ ваъда қилган мукофотга эришишини аниқ ҳис қилади. Ёки акси инсон қон томирини кесиб ташласа қони оқиб ўлишини аниқ билганидек, гуноҳ қилса Аллоҳ ваъда қилган азобга дучор бўлишини ҳам ҳис қилиб қолади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Зино қилувчи зино қилаётганида мўмин ҳолида бўлмайди” деганлар. Яъни нур бўлган ўша иймоннинг ўзи чиқиб туради. Бу каби ишлар кўпайган сари ўша нур сўниб бораверади. Аллоҳ сақласин ўша нур охир оқибат ўчиб қолиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:03 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз