Синовдан чиройли ўтишимда тўғри йўл кўрсатинг
Ассаламу алайкум! 17 ёшдаман. Ота-онам билан муносабатим яхши эмас. Айниқса сатрланганимдан кейин кескинлашди. Онам мени ҳижобга киришим, ўқишга киролмаганим учун кўп уршаверишади. Хаттоки намозим билан ҳижобимни айбдор қилган пайтлариям бўлади. Сен намоз ўқияпсан қани Худо бергани одамлар намоз ўқимай, ҳижоб киймай ўқишга кирди, қани кирганинг деяверадилар. Бунда бир ҳикмат бор Аллоҳ бошқа бир тарафдан ёрдам беради десам телбага чиқардилар. Бирор нарса қилмоқчи бўлсам, китоб олмоқчи ёинки мақсадларим ниятларим ҳақида гап очсам сен кимсан дейдилар(сен кимсанки ҳаддинг сиғди дегандек) камситаверадилар. Руҳиятимни синдираверадилар. Уларни ёмон кўриб қоляпман. Дуо қиламан биламан бу синов бундан чиройли ўтишим учун маслаҳат ва тўғри йўл кўрсатсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сабрда бўлинг. Маҳкам туринг, бу жидди жаҳдларингиз ҳеч қачон зое кетмайди. Аллоҳ таоло "Анкабут" сурасида марҳамат қилади:أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ2. Одамлар «Иймон келтирдик», дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладиларми?
Яъни «Одамлар иймонни «оғиз билангина айтиб қўйиладиган қуруқ гап» деб ўйлайдиларми? Улар ўзларича, «Иймон келтирдик», деб қўйсак, иш битди, мўмин бўлдик, унинг савоби ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда ўз-ўзидан келаверади, деб ўйлайдиларми? «Иймон» сўзидан кейин ҳеч қандай имтиҳон-синов бўлмайди, деб ўйлайдиларми?»
Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам кўплар иймон ҳақида худди шундай нотўғри тасаввурда бўлганлар. Уларнинг фикрича, «Аллоҳга иймон келтирдим», деганидан кейин ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлавериши керак.
Аслида, ундай эмас. Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яхшисини ёмонидан, ҳақиқийсини сохтасидан ажратиш учун бу дунёда синов-имтиҳон қоидасини жорий қилиб қўйган. Маъданларнинг асли ҳам ўтга солиниб, тобланганида намоён бўлади. Йўқса, ҳамма маъдан ҳам сиртидан маъдан бўлиб кўриниб тураверади. Ўтда синалганда эса ҳақиқийси бошқаларидан ажраб чиқади.
Иймон калимасини оғизда айтиш осон. «Иймон келтирдим», деб ҳар ким ҳам айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак. Бу эса қадимдан жорий бўлиб келаётган одат. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 08:32 | Савол-жавоблар | 132 | Руҳий тарбия