Отадан қарз

Ассалому алайкум! Бир неча йиллар илгари додам (онамнинг отаси) онамга сенда туриб турсин деб 150$ берган экан. Орадан вақт ўтгач, онам додамга пулларини бермоқчи бўлиб эслатганида тураверсин кейин оларман деганлар. Орадан вақт ўтиб додам хам бувим хам қазо қилганлар. Додамни уйида хозир 2та ногирон холаларим ва рахматли тоғамнинг аёли, балоғатга етган 2 фарзанди бор ва улар умуман мухтож эмас. Бу пул хақида додам ва онамдан бошқа хеч кимнинг хабари йўқ. Онамнинг боши қотган, пулни уларга олиб бориб берсинми ёки додамнинг номидан эхсон садақа қилсинларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уни меросхўрларга тақсим қилиб бериши шарт. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:54 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar