Инсон инсонга барака бериши мумкинми?

Ассалому алайкум! Мен психологик курсда укиганимда бирорта курсдошимиз натижага эришса, колган айримлари " Барака бердим, давомли булсин"деб табрик билдиришди. Мен баракани факат Аллоҳ беради, баракасини берсин дейиш керак деб уларнинг бу жавобларига каршилик билдирдим. Улар эса бизга устозимиз ( психолог) шундай ургатган дейишди. Менда эса халигача шу жавобга каршилик бор. Лекин асослаб бера оладиган билимим йуклиги учун, сиз устозларга мурожаат килаяпман. Кенгрок ва асослар билан жавоб беришларингизни жудаям х,охлардим. Мен хакманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўмин инсон гапини тушинарли аниқ қилиб гапириши лозим, шунинг учун сиз айтган жумла каби гаплардан узоқ бўлган афзал. Сиз айтган одамларнинг мақсадлари ҳам Аллоҳдан барака сўрайман деган маънода бўлса керак. Чунки баракани фақат Аллоҳ беради. Бошқа маънода айтган бўлишса бу хато тавба қилишсин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:43 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar