Итни йўқ қилиш

Ассалому алайкум! Маълумки ит боқиш динимизда ҳаром. Қўшниларимни кўпи ит боқади, бу итлар эса ҳамма жойни ҳидланиб ҳатто бизнинг ҳовлига ҳам кириб ҳамма жойни ҳидланиб ҳаром қилади. Савол шуки шу итларни заҳарли овқат бериб йўқ қилсам яъни ўлдирсам менга гуноҳ йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 15 кун олдин шу саволни бир одам сўраган эди. Орқасидан 3 кун ўтиб яна бири сўради. Бугун сиз сўраяпсиз, ҳаммангиз “Излаш хизмати”дан фойдаландик мени саволим бошқача ёзсангиз керак. Савол битта итлар бошқа бошқа бўлиши мумкин. Ит бировнинг мулки, сиз зарар бермасликка чақиришингиз мумкин, агар зарар беришдан тўхтамаса масъул жойларга шикоят қилинг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 05:30 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar