Имомликда ният

Ассалому алайкум! Жавобларизни ўқиб савол туғилди. Мен кўпинча аёлим билан номоз ўқиб имом бўламан, лекин шу вақтгача ортимдагиларга имомлик қилган холда деб ният қилмаганман. Фалон номозни ўқимоқликни деб ният қилибман бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имомликка ўтаётганингизда орқада жамоат борлигини билган бўлсангиз қалбда ният ҳосил бўлиб намоз дуруст бўлади, ҳақиқий ният қалбда. Имомни ният қилиб айтадиган махсус гаплари бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:43 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar