Она ризоси-"ҳайру-эҳсон", саломатлик

Ассаламу алайкум, хурматли устозлар! Биз 8 йилдан зиёда ватандан ташқарида, турмуш ўртоғим ва 2 нафар фарзандим билан ижарадамиза. Катта фарзандим 3 ёшида тўсатдан шифохонани жонлантириш бўлимига тушди ва унга "Астма" яʼни "Бўғилиш ҳужумлари" ташхиси қўйилди. Беморлигини сабаби, хонадаги ҳаво намлигини юқорилиги оқибатида деворлар, поллар, ҳаммом, деразаларни бурчагида моғорлар ривожланишида чиқадиган ҳидлар ва барча картон қоғоз қутилардан (уйни бир хонаси ижарага олинган)чиқадиган хидлар ва бундай ҳаводан йиллар давомида қолиб яшашликни таʼсири экан. Хозир фарзандимиз 7 ёш, нафас қисиши тез-тез безовта қилади, гармон дорилар ишлатамиза. Хонадаги вазиятлар хали ҳам ўша, ачинарли холатда. Айни вақтда турган 2 хоналик уйимизни шароити захланишни юқорилигидан деворлар хўл бўлиб, моғор ривожланади ва хона бадбўй ҳид бўлади . Бундай холат аллергия ва астма ҳуружини келтириб чиқариши бу шахарда барчага маʼлум. Хозирда бизни ҳам аллергия безовта қилади. Шу йўсинда давом этаверсак бизники ҳам астмага айланади. Тузукроқ шароит қилинмаслигига сабаб, "қарздан қутилиш ва пул тўплаб олиш" мақсад. Боламни соғлигини кетиши эвазига. Тузук шароитда ҳам пул тўпласа бўлади. Лекин... Аксинча йиллар давомида "қарз" деган ботқоқдан чиқмадик. Ҳали ҳам ўша ердамиза. Фарзандимизни вазиятини қайнонамларга хабар қилишга мажбур бўлдим. Шу кунгача айтилмаганининг сабаби, уларни безовта қилиб, ташвишга қўймаслик, ҳаттоки ўз ота-онамга ҳам айтмаган эдим. 3 ёшда бошланган беморлигини 7 ёшга тўлганида хабар топишган бўлса, хозирда бир йил тўлди хабар топишганлигига, ўша кундан бери ъҳеч ўшатда яшагиси келмаяпти, зериквотти, тургиси келмаяпти" деган таʼна тошлари келиб тегди. Боламни беморлигини эшитган кунлигига қадар яхши келин эдик, эшитишган кунларидан буён юқоридаги тухматлар. Овсинимларга турган шароитимизни расм, видеога олиб юбордим-ки "қайнона ойимизлага кўрсатин вазиятни кўзлари бн кўрсалар тушунарлар", деб. Юборганимга қанча жазавага тушдилар қайнонамлар. Вазиятимиздан яна бир одам хабар топиб қолганидан бўлса кк тахминимча. "Ўзимга айтмидими" дебдилар, 1 йилдан буён ўзларига айтаман. Онамлар телефонда 1 йилдан буён ўзларига айтадилар, тахминан 3 ҳафтача аввал онамлар қудалари бн кўришиб, вазиятни яна батафсил ўзларига тушунтириб, гаплашдилар. Натижа...Мени тургиси келмаганидан баҳона қивотти дейишвотти. Овсиним ҳам кўриб, ачинарлику, нима дийишга ҳам ҳайронман деворди. 8 йил мобайнида ҳечкимга ҳолатимдан шикоят қилмагандим. Расм, водеони юборишимга яна бир сабаб, "у давлатда яхши яшалади, лекин ҳеч нарсага эришилмайди" дейилган таʼна сўзлари бўлди. "Эришилмайди"дан мурод, моддий манфаатлар. Уй, машина...Эришганлар эришиб ўз уйида ўтирибди, биз эса боламни беморлигини зиёдалашишига эришдик. Шу кунларда яна боламни беморлиги безовта қиляпти-нафас қисиши. Ҳабарлари бор, наҳотки соғлик эʼтиборсиз қолдириладиган неъмат. Наҳотки, ўғилларига айтиш қийин бўлса, "шароитни тўғирла, соғлик пулдан аввал туради" деб. Аксинча, "фалончида ҳам бўлган экан кейин ўтиб кетибди" дедилар. Қорни тўқни қорни оч билан нима иши бор. Ажабланарли томони, қайноғамлар шифокор, тез ёрдамда ишлайди. Тиббиёт ходими сифатида масалага жиддий, илмий ёндошиб, тўғри йўналиш кўрсатилмади. Бизни бу ерда йиришимиздан улар манфаатдорликларини жуда яхши биламан. Фалончига уй керак, пистончига машина кк. Машина олиб берилгандан сўнг, энди бошқачасидан кк. Пистончини қизларини уйини ремонт қилиш керак, фалончини болалари университетга кириши кк...8 йилдан буён қарздан ҳоли бўлиб, ухлаб, тонг оттирган кунимиз йўқ. Қилинадиган яхшилик зулимни эвазига бўлмаслиги керак деб биламан. Ҳато ўйлаган бўлсам насиҳат қилинг менга. Маҳалламиз имоми турмуш ўртоғим ва оилаларини яхши таниди. Олдимда битта йўл кўряпман имомимизга хат ёзиш. 8 йилда бир марта ватанга бордим, ҳар йили борадиганлар ҳақида ёки 2 йилда бир борадиганлар ҳақида гапириб, турмуш ўртоғимни қийинчиликка қўймадим. 8 йил мобайнида ҳечкимга ҳолатимдан шикоят қилмагандим. Ёшлиги 70 га келди, уларни безовта бўлишлигини асло истамиман, лекин вазиятни шу даражага олиб келишвотти. Оиламиз ҳурмати бошимни устига, лекин фарзандимни соғлиги муҳим деб биламан. Илтимосим, сизлар тиббиёт ҳодими эмассизлар буни биламан, лекин фарзандимни соғлиги муҳим. Йўл кўрсатин. Менга насиҳатингиз бўлса қилинг. Турмуш ўртоғимга ҳам бўлса қилинг. Уларга буни ўқитаман. Кетгизган вақтингиз учун рози бўлинг. Роббим ҳаммамизни ҳақда мустаҳкам қилсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло барчангиздаги мушкулликларни аритсиз. Фарзандингизга ҳам шифои комил ато этсин. Зиммангиздаги қарзларни адо этиш учун қилаётган сай-ҳаракатларингизни баракотли қилсин, қилаётган силаи-раҳм, эҳсон ва ёрдамларингиз учун ажрини кўпайтириб берсин. Ота-онанинг ҳурмати ва ҳақлари фарзанд учун бениҳоя улкандир. У қанча ҳаракат қилса ҳам уларнинг тарбия йўлида чеккан машаққатларининг эвазини ҳаргиз адо қила олмаслар. Бу улар шаънининг улуғлигига ишорадир. Шунингдек, отанинг зиммасида фарзандлари ва аҳли аёлининг ҳам ҳақлари бор. Фарзанди то вояга етгунича, қиз бўлса турмушга чиққунича моддий таъминоти, бошпанаси, таълим-тарбияси унинг зиммасидадир. Уйнинг ҳолати фарзандларнинг соғлигига қаттиқ салбий таъсир кўрсатаётган бўлса, албатта буни ислоҳ қилиш лозим. Ҳисоб кунида буларнинг барчасидан албатта сўралади. Аммо, фарзандларингизнинг ҳаққини адо қилишингиз қариндошлар билан юзкўрмас бўлиб кетишингиз ёки уларни ранжитишингизни тақозо қилмайди. Сиз ушбу вазиятда эрингиз ва унинг қариндошларини орасини совутмасдан, ўзаро маслаҳат билан масаланинг ечими томон юришингиз мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 09:26 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar