Қаср деб ният қилишни унутса

Ассалому алайкум! Мен ҳозир 2 кунлик сафардаман. Билмасдан хуфтоннинг фарзини оддий қилиб ўқибман яъни қаср деб ният қилиш эсдан чиқиб, 4 ракъат ўқибман. Кейин суннат, вожибни ўқиб тугатганимда эсга келди. Энди нима қиламан? Қасрни бошидан ўқийманми? Суннат ва вожибни ҳам бошидан ўқийманми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Адо бўлган бўлади, қайта ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 16:47 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar