Амазон, алибаба сайтларида савдо қилиш жоизми?

Ассаламу алайкум! Амазон, алибаба сайтларида онлине савдо қилса бўладими? У ердаги савдо тизими асосан қуйидагича сиз хитойдан мол олиб етқазиб берувчи билан гаплашиб америкага жўнатасиз. Сотаётган молингизни харидор онлине равишда буюртма бергандан кейин, унга етқазиб беришса пулини тўлиди. Ёқтирмаса қайтариб юбориши ёкида эътироз билдириши ҳам мумкин. Шундан сўнг харидор тўлов қиганидан кейин сизнинг ҳисоб рақамингизга пул тушади. Ундан ташқари ҳоҳласангиз сиз ўзингиз етқазиб берувчидан "проба" га мол олиб Ўзбекистонга буюртма қилиб кўришингиз ҳам мумкин лекин бу кўп вақт ҳамда маблағ талаб қилишиям мумкин. Ёкида бўлмасам мол кетишидан олдин тегишли ташкилотлар орқали молни текширтирб олса ҳам бўлади. Ушбу савдо шариатимизда жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу платформа сизнинг молингизни сотиб беришга вакил бўлаётган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 09:59 | Савол-жавоблар | 188 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar