Мисвак

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз айтган ҳадисларида<< мисвак билан ўқилган икки ракат намоз мисваксиз ўқилган етмиш ракат намоздан афзалдир> дейилган. Ҳадис ва ҳаёт китобинг биринчи жуз 120-121 бетида келтирилган Оиша онамиздан келтирилган ривоят<<мисвак оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилувчидир> бу ҳадиснинг асл мақсади мусулмон доимо огзини тозалаб юриши келтирилган. Айнан мисвак бомаса ҳам ҳозирги тиш тозаловчи воситалар ҳам бўлади деб ёзилган экан. Саволим шуки мисвакдан бошқа воситада тиш тозаланса ҳам биринчи ҳадисга асосан етмиш ракат савобини оламизми? Ёки айнан мисвак ишлатсек етмиш ракат намоз савобини оламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, мисвокни вазифасини бажарса, ўтади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 09:59 | Савол-жавоблар | 192 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar