Банк пенсия

Ассалому алайкум! Мен 2017-йилдан 2019-йилгача банкда (пенсия ва нафақа тарқатиш бўлимида ишлаганман) ўша пайт банк ислом динига тўғри кемаслигини билмаганман. Хозир афсусдаман, мен пул тарқатаётган пайтимда қайтимларини умуман бермас эдим агар пенсиянер сўраса берардим масалан 612400сум пенсия бўлса 400сўм бермас эдим 1 кунда 200та одамдан шунақа ортиқча пул қолар эди. Кассадан ортиқча пулларни олиб ўзим ишлатардим хозир шу нарса қийнаб келади қандай қилиб қайтарсам бўлади уларни кўпчилиги вафот этган базилари ногирон мен уларни хеч топа олмайман қандай хисоблаб қайтарсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имкон даражасида топишга ҳаракат қиласиз, тирикларининг ўзига, вафот қилганларининг меросхўрларига берасиз ва розилигини оласиз. Топа олмаганларингизни пулларини чамалаб, ортиғи билан камбағал-мискнларга савоб умид қилмай эгалари номидан садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 09:59 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar