Мушук ва итнинг оёғи теккан кўйлакда намоз ўқиш
Ассалому алайкум! 1). Уйимизда ит ва мушук бор, улар баъзида овқат сўраб ёки эркаланиб оёқлари билан тегиниб қўйишади. Мен ўша кўйлакда намоз ўқисам нуқсонли бўлиб қолмайдими. Баъзида мушукни қўл билан ушлашга тўғри келади. Шунда қўлимни ювиб намоз ўқийверсам бўладими? 2)Намозда 2-ракатида Аттахият дуосини ўқимасдан туриб кетябман ёки Хуфтон намозида Қунут дуосини айтмасдан ўтириб олябман. Шунда саждаи саҳф қилсам бўладими ёки бошидан ўқийми? 3). Агар саждаи саҳф қиладиган бўлсам оҳирги ракатда Аттахиятдан кейин яна сажда кетиб яна бошидан Аттахият бошлаб кетсам тўғри қилган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ит теккан жойи нам бўлса, ундаги нажас кийимингизга ўтади ва уни бенамоз қилади, қуруқ бўлса ўтмайди. Мушук эса бундай эмас.2). Агар адашиб шундай қилган бўлсангиз, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.3). Ҳа, шундай қиласиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 10:00 | Савол-жавоблар | 197 | Намоз