Ширк аралаш қўшиқ

Ассалому алайкум! Маълумки юртимиз аҳолиси орасида қўшиқ эшитиш анча авж олган. Афсуски буларнинг ичида ғарб мамлакати хонандаларининг ширк ва куфр сўзлар аралашган қўшиқларини тингловчилар ҳам талайгина. Шундай қўшиқлардан бири Эминем исмли реппернинг "Рап Год" яъни "Реп Худоси" номли қўшиғи. Бу қўшиқ Гиннеснинг рекордлар китобига киргани учун бутун дунё бўйлаб, шу жумладан бизнинг юртимизда ҳам ёшлар орасида анча оммалашган. Шу қўшиқнинг шунчаки биринчи қаторини таржима қилиб бермоқчиман: "Мен ўзимни реп Худосидей ҳис қилишни бошлаяпман". Биринчи қаториёқ шундай куфр бўлиб тургандан кейин давомини айтишнинг кераги ҳам йўқ. Аслида бу каби ширк ва куфр аралаш қўшиқлар жуда ҳам кўплаб топилади. Саволим эса қуйидагича: Шу ва шунга ўхшаш қўшиқларни билиб куйласа нима бўладию, билмай куйласа нима бўлади? Аллоҳ ўзи сақласин мабодо диндан чиқиб қоладиган бўлса, диндан чиқиб қолган инсон кейин нималар қилиши кераклиги ҳақида ҳам тўлиқроқ маълумот берсангизлар. Аллоҳ ҳаммамизни бундай ширк ва куфрдан ўзи сақласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ақийдага тегишли “Қасидаи омолий” номли китоб бор. Уламолар ичида машҳур. Ўша китобда “куфр сўзини ўз ихтиёри билан, куфр эканлигини билмасдан айтса ҳам кофир бўлади дейилган. Бу ғафлатда қолиб динни рад қилиш ҳисобланади” – дейлган.  Калима айтади ва тавба қилади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 07:10 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar