Акам олган кредитга ёрдам

Ассалому алайкум! Акам ўз мошинасини сотиб кредитга яхшироқ мошина олганини айтди. Бундай қилишларидан олдин мен бу нотўғри ишлигини айтиб қайтаришга уринганман. Лекин барбир шу ишни қилишибди. Мен энди қондош сифатида қийналиб қолмаслигини ўйлаган ҳолда шу қарзини узишда ёрдам қилишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фоизига эмас қарзни ўзига ёрдам беришингиз мумкин, лекин бу ишингиз акангизни яна судхўрлик қилишига журъат пайдо қилиши мумкин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 10:32 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar