Талоқ тушмаганми ёки йўқ

Ассалому алайкум! Эр аёли билан 7 йилдан буён яшамайди, бошқасига уйланган. Аммо, 1-хотинига "Талоқ" нияти билан "ажрашаман, қўйдим, яшамайман..." каби сўзларни айтган эмас. Яъни, эр оилани сақламоқчи бўлган. Лекин, аёлнинг ўзи "яшамайман" деб кетиб қолган ва шундан кейин улар кўришишмаган. Эр эса ўзига ўзи "яшамаса яшамасин" деб, аёлига ёки унинг валийсига учрашмасдан ва уларга "талоқ" мазмунидаги бирор бир лафс айтмасдан бошқасига уйланиб ҳаёт кечирмоқда. Аёл ҳам ҳозирда бошқа турмуш қуриб яшамоқда. Савол: 1) Эркак 1-аёлига талоқ мазмунидаги гап айтмаган бўлса, аёл ҳали ҳам ушбу эркакнинг никоҳидами? Талоқ тушмаганми ёки йўқми? 2) Эркак ва аёлнинг бирга яшаш ниятлари йўқ, шу сабабли, аёлнинг бошқа эркак билан турмуши зино бўлмаслиги учун 1-эри аёлга сўз ёки телефон ёки хат орқали "талоқ" мазмунидаги лафсни айтиши лозимми? 3) Бундай ҳолатда 1-Хотиннинг бошқа эркак билан яшаши зино эмасми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қиладиган сўзлардан бирортасини айтмаса у аёлни биринчи эри билан никоҳи узилмаган. Биринчи эридан талоғини олиб иддасини тўлиқ ўтирмагунча бошқа билан қилинган никоҳ боғланмайди. Шу ҳолатда ҳаёти ҳам зино бўлади. Хотинига айтиши шарт эмас. Шунчаки “Ўша аёлимни бир талоқ қилдим” деса бўлди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 11:04 | Савол-жавоблар | 169 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar