Қайин оғам талабчан

Ассалому алайкум! Қайноғам ўта талабчан йигит мендан кўп норози бўлади минг ҳаракат қилсам ҳам унга қилган ишларим ёқмайди кўпчиликни ичида мени изза қилади бунга уни қанчалик ҳаққи бор? Қайнонам ҳам у томон тўғри айтяптида дийдила. Аслида динда бунинг ҳукми қандай? Уларга гап қайтариб норози бўлишдан, гуноҳкор бўлишдан жуда қўрқаман, лекин қовоғизи соволдиз ҳафа бўволдиз диб кўп ранжитадилар. Улардан ҳафа бўлишга ҳаққим йўқми? Гуноҳ қиляпманми? Аллоҳим тўғри ёлдан адаштирмасин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг қилган ишингиз эрингизга ёқиши керак. Қаноғангиз сиздан иш ёки унинг сифатини талаб қилишга ҳаққи йўқ. Изза қилиши эса ҳаром ҳисобланади. Сиз савоб умидида ва эрингизнинг ҳурматидан уларга яхши муомала қилиб, хизматларини қилсангиз ўзингизнинг хоҳишингиз, мажбур эмассиз. Шариат бўйича уларни бундай қилишга ҳақлари йўқ. Хусусан қайноғангиз ўз ҳаддини билиши керак. Муносабатлар ўзаро ҳурмат асосида бўлиши керак. Хафа бўлсангиз ҳаққингиз бор. Гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 11:04 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar