Рибога кириб қолмайдими

Ассалому алайкум! Бир мусофир номидан. Бир йигитга чет элга ўқиш ва ишлаш учун кетишига ёрдам бериш учун шартлашибди. Бу шарт шундан иборат, берилган пулни тўлаб бўлгач бир йил давомида ишлаб топган пулини ярмини беришни талаб қилибди? Шундай қилса жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Судхўрлик бўлади. Қарз олиб қайтаришда устамаси билан берилган ҳар қандай амалиёт судхўрлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 11:48 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar