Кирначи
Ассалому алайкум! Мен мусофирчиликда ишлардим, уйга яқинда қайтим. Қўшнимиз 70 кирган аёл, ойласи билан яқин эдик, одий ойла бизга ўхшаган. Бир йилдан бери кирначилик қилябди экан. Синглим уймизга меҳмонга кеганди, боласи йиғлаб ухламаган экан, ўша қўшни кирна кирган, кўз теккан дебди. Уйга кесам қўлида тасбеҳ, кекириб, эснаб, тасбеҳни болага ишқалаб ўтирибди. Озгина сабир қилдим уйга кириб ўтириб, кейин чидолмадим. Чиқиб бу иш ҳато ҳола, бунақа қиманг қўшнимизсиз бу иш гуноҳ дедим. Ҳола кўз теганда, одамни суқи кирган шунга йиғлаябди, мен буни чиқараман, момоларимдан, эналаримдан қоган менга деди. Мен унга номоз ўқимайсиз, мен масжидга бораман этда кўб айтади домлалар, бу иш яхшимаслигини сиз билмаскансиз дедим. Уни жаҳли чиқиб, сен шак келтирдинг деди, мен кимга шак келтираман нима деябсиз, қўшнимиз бўганийиз учун, ёшийиз катта бўгани учун ҳурмат қилиб айтаябман, бундай қиманг дедим. У мени ҳафа қилдинг, сен шак келтирдинг кетдим дедида ўрнидан туриб кетди. Мен ҳафа бўманг бу иш яхшимас бошқа бунақа ишлар қиманг қўшнимиз бўганийиз учун айтаябман дедим. У хали кўрамиз болаларинг касал бўганда гаплашамиз деди. Мени жаҳлим чиқиб сиздақа қўшнидан кечдим ўртамидаги эшикни олиб бевор ураман дедим. У эшикни қатиқ ёпиб гапириб гапириб кетди. Мен синглимниям ҳафа қилиб бақитиб, сўкдим. Саволим жаҳлим чиқиб синглим билан қўшни холани хафа қиб қўйдиммикан? Нима қигандаям нечи йилик қўшни, ўзи учун ўзи жавоб берарди деган ҳаёллар келябди. Нотўғри иш қиб қўймадимми? Бундай вазиятда нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улардан кечирим сўраб розилигини олинг. Сизни бундай иш тутишингизга ҳаққингиз йўқ эди. Бундай қилиб насиҳат қилинмайди. Насиҳатни чиройли қилиб, кўнглига тегмайдиган ҳолда қилиш керак. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 11:48 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улардан кечирим сўраб розилигини олинг. Сизни бундай иш тутишингизга ҳаққингиз йўқ эди. Бундай қилиб насиҳат қилинмайди. Насиҳатни чиройли қилиб, кўнглига тегмайдиган ҳолда қилиш керак. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 11:48 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар