Бўлиб тўлашга олинган уйни ижарага бериш

Ассалому алайкум! 1. Бўлиб тўлашга олинган уйни тўлов муддати тугамасдан даромад олиш мақсадида ижарага бериш мумкинми. Мумкин бўлса ижара нархини эркин белгилайдими ёки уйнинг бўлиб тўланаётган суммасидан ошмаслиги керакми? 2. Бўлиб тўлашга маиший техника сотиб олиб уни тўлов муддати тугамасдан қимматроқ нархда нахт пул ёки бўлиб тўлашга сотиш жоизми?(Масалан Шаҳардан олиб туман ва қишлоқларда сотиш) Жавоб учун олдиндан раҳмат. Оллоҳ барчамизни тўғри йўлга йўлласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар бунга тақиқ қўйилмаган бўлса, жоиз. Ижара нархини эркин белгилайди.2). Жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 11:48 | Савол-жавоблар | 176 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar