Эхсонга ўтиб, савоби тегадими

Ассалому алайкум! Дорихонамизда ҳар жума ҳаридорларга 5% чегирмамиз бор. Янги очган маҳалимиз бу чегирмани клиэнт кўпайтириш учун деб ўйлаб қилгандик. Келган ҳаридорларга ҳам ҳисоблаб охирида 5% чегирмамиз бор шуни чиқариб юбордим деб айтиб берамиз. Энди шуни фақат клиэнт тўплаш учун эмас савоб учун эхсон ҳам бўлсин деб нийят қилиб олсак бўладими чунки инсон нимани нийят қилган бўлса ўшангагина эришади ҳолос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Сиз амал қилаверинг. Аллоҳ таоло банданинг қалбидаги ниятини билади. Унинг розилигини ният қилган бўлса савоб беради, дунёнинг ўзинигина кўзлаган бўлса савобдан маҳрум қилади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 11:59 | Савол-жавоблар | 157 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar