Сафарда қолдирган рўза

Ассалому алайкум! Ҳурматли ва қадрли азиз устозлар, сафарда рамазон рўзасини ният қилиб рўза тутган, кун мобайнида дунёвий ишлар важидан иймони сустлик қилиб қасддан рўзасини очса, муқим кишидек 60кун қазосин  узлуксиз тутадими ёки  сафарда бўлгани учун бошқа бир енгиллик борми? Рўзасини қасддан очган инсон соғлом.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало сафарни қандайлигини билиб олиш керак. Агар 86км масофани қасд қилиб чиқиб, борган жойда 15 кеча ва кундуздан кам туришни қасд қилган бўлса, мусофир бўлади. У одам рўзасини қасддан очса ҳам бир кунига бир кун тутиб беради. Аммо ҳозирги кунда одамлар сафар деганда 86кмдан узоқ сафарга чиқиб, 15 кундан ортиқ турса ҳам ўзларини мусофир деб билишади. Бу хатодир. Бир жойда 15 кеча ва кундуз туришни ният қилдими,  у инсон муқимга айланади, намозларини тўлиқ ўқийди, рўзани тутмасликка узр ҳам бўлмайди. Агар қасддан очиб юборса бир кунига бир кун қазо ва икки ой кетма-кет каффорат тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 20:46 | Савол-жавоблар | 161 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar